Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси, Бош вазир ўринбосари Э.Э.Боситхонова ташаббуси, вилоят Ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.П.Азизова, вилоят Халқ таълими Бошқармаси хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Аҳмедова, туман Ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитасининг раиси Н.Умарова, туман “Маънавият ва маърифат” маркази раҳбари З.Кенжаева, ТХТМФМТВТЭ бўлими хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Акбаровалар кўрсатмасига асосан 2011 йил 22 декабр куни 13-сонли умумий ўрта таълим мактабида ““Ораста қизлар” тўгараклари фаолияти самарадорлигини ошириш” мавзусида вилоят семинари ўтказилди. Семинар ўтказиш мақсадида мактабнинг тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Семинарга вилоятимиз туманларидаги хотин-қизлар қўмитаси раислари, ТХТМФМТВТЭ бўлимлари бошланғич хотин-қизлар қўмиталари раислари, туман мактабларининг бошланғич хотин-қизлар қўмиталари раислари таклиф этилдилар ва иштирок этдилар.
Меҳмонларни мактабнинг “Ёш раққосалар” тўгараги аъзолари ўзларининг бадиий композицион чиқишлари билан кутиб олдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25-майдаги ПФ-3434-сонли "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Фармонининг бажарилиши юзасидан ташкил этилган йиғма жилдлар, мактаб хотин-қизлар қўмитаси, “Ораста қизлар” тўгараги ҳужжатлари билан яқиндан танишдилар. 1-4 синфларда “Соғлом бўлай десанг, кун тартибига риоя қил”, 5-7 синфларда “Шахсий – гигиена саломат гарови”, 8-9 синфларда “Спорт – гўзаллик тимсоли” мавзуларида ўтказилган машғулотларини кузатдилар. Машғулотларни жонли ташкил қилиш мақсадида туман гимнастика мактаби, спорт мактаби мураббийлари иштирокида ўтказилди. Ўқувчилар томонидан ижро этилган мавзуга оид саҳна кўринишлари, халқ оғзаки ижодидан намуналар, миллий урф-одатларимизни тарғиб этувчи иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Мактаб хотин-қизлар қўмитаси аъзолари томонидан ташкил этилган кўргазма семинар мавзусини очиб бера олди, айниқса уларнинг ораста қизлар қўллари билан тайёрланганлиги барчани ўзига тортди.
Семинар сўнггида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни вилоят Ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.П.Азизова очди. У ўз сўзида ““Ораста қизлар” тўгараклари фаолияти самарадорлигини ошириш” мавзусида ўтказилган ушбу семинарнинг мазмун-моҳиятини очиб берди. Ўтказишдан мақсад, бу бўйича ташкил этилиши лозим бўлган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида гапирди. Ўқувчи қизлар гигиенаси, кийинш, муомала ва тиббий маданиятини ошириш орқали мустақил ҳаётга тайёрлаш, эрта турмушга чиқишни олдини олиш асосий вазифа эканлигини уқтирди. Семинар иштирокчилари мактабда ташкил этилган кўргазмалар, ўтказилган машғулотлар, юритилган ҳужжатлар йиғма жилдлари бўйича ўзаро фикр алмашдилар. Вилоят Халқ таълими Бошқармаси хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Аҳмедова, туман Ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитасининг раиси Н.Умарова, туман “Маънавият ва маърифат” маркази раҳбари З.Кенжаева, ТХТМФМТВТЭ бўлими хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Акбаровалар ҳам юқоридаги мавзу юзасидан семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоб бердилар ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Меҳмонлар семинардан ижобий таассуротлар билан қайтдилар.